Трамп музокаралар ўтказиш учун Филиппинга етиб келди
Трамп Осиё-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчилар билан музокаралар ўтказиш учун Филиппинга етиб келди.
Reuters агентлиги хабарига кўра, унинг ташрифи муносабати билан Манилада беш кундан бери намойишлар давом этмоқда. Намойишчилар АҚШ Президентининг қўғирчоқларини ёқиб, Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишни, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги таъминот занжирларини яратишни кўзловчи Pax Silica* ташаббусидан воз кечишни талаб қилмоқдалар
*Pax Silica — АҚШ бошчилигида 2025 йил декабрь ойида бошланган халқаро стратегик ташаббус. Унинг асосий мақсади — сунъий интеллект, микрочиплар ва юқори технологиялар учун зарур бўлган хомашё, энергия, ишлаб чиқариш ва логистика занжирини АҚШ ва унинг ишончли ҳамкорлари назоратида мустаҳкамлаш. Оддий қилиб айтганда, АҚШ сунъий интеллект даврида энг муҳим технологик ресурслар бўйича Хитойга қарам бўлиб қолмаслик ва ўз ҳамкорлари билан алоҳида таъминот тизимини қуришга ҳаракат қилмоқда.
