Запороже вилоятидаги Камишеваха қишлоғига Россия ҳужуми оқибатида 72 киши ҳалок бўлди
Украина Ички ишлар вазири Иван Выговский 2 ноябр куни содир бўлган ҳужумдан кейин қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилди.
Унинг айтишича, қутқарувчилар ва полиция ходимлари икки ҳафта давомида доимий ўққа тутилиш хавфи остида ишлаган. Бу вақт ичида қишлоққа 11 марта ҳужум қилинган. Шундан тўққизтаси бевосита қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётган ҳудудга қаратилган.
Ушбу ҳужумлар оқибатида уч нафар полиция ходими ва тўрт нафар қутқарувчи жароҳатланган, шунингдек, махсус техникага ҳам зарар етган.
Вазир маълум қилишича, яна тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, тўрт киши эса касалхонада қолмоқда.
