Саида Мирзиёева Канада элчиси билан виза талабларини енгиллаштиришни муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан виза талабларини енгиллаштиришни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Дагган билан учрашди.

Мулоқотда савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълимдаги ҳамкорлик ҳамда виза тартибларини енгиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

“Қўшма ташаббусларимиз ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтариб, одамларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратишига ишонаман”, дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Дўстларингизга ҳам юборинг: