Яшнободда уйида наша етиштирган шахс ушланди
Тошкент шаҳар ИИББга кўра, гумонланувчи кўчада тўхтатилиб текширилганда, ёнидан пакетдаги наркотик топилган. Хонадонида эса кўп миқдорда наша ўсимликлари аниқланган.
У нашани сотиш учун эмас, шахсий истеъмоли учун етиштирганини айтган. Мусодара қилинган моддаларнинг аниқ миқдори ҳозирча очиқланмаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
