Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 3 кунлик визасиз қатнов тикланиши мумкин
Маълум бўлишича, бундай тартиб 2004 йилда имзоланган ҳукуматлараро келишувда ҳам назарда тутилган.
Масала Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Туркманистон элчиси Шадурди Мередов билан учрашувида муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкент — Ашхобод йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ва юк ташиш тартибини соддалаштириш масалалари кўриб чиқилди.
