Тоқаев Россияни Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи сифатида қўшиб олишни таклиф қилди
«Йирик давлат сифатида Россия асрлар давомида туркий дунё билан яқин алоқаларни сақлаб келган. Кўплаб туркий халқларнинг вакиллари тарихан бу мамлакатда яшаб келишган. Россия ҳозирда Қозоғистон қўллаб-қувватлайдиган «Олтой – Туркий Цивилизация Бешиги» лойиҳасини илгари сурмоқда. Рус тилидаги кўплаб сўзлар туркий келиб чиқишига эга. Умуман олганда, агар Россия туркий давлатлар, яъни бизнинг Ташкилотимиз таркибига кирса, бу барча мамлакатларимизга фойда келтиради», – деди Қозоғистон президенти ТДТ 13-саммитида сўзлаган нутқида.
У шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти келажакда ҳам ҳарбий иттифоққа айланмаслиги кераклигини таъкидлади. «Бу Қозоғистоннинг позицияси», деди Тоқаев.
