Пуллардаги барча ёзувлар янги алифбода ёзилади

Пуллардаги барча ёзувлар янги алифбода ёзилади

 

 

Банкларда нақд пул муомаласини ташкил этиш бўйича йўриқнома рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра:

 

▪️Банкнотларда серияси, рақами, номинали, тўлов учун қабул қилиниши ва қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик ҳақидаги маълумотлар бўлади.

 

▪️Пуллар дизайнида Ўзбекистон тарихи, маданияти, қадриятлари, буюк алломалари ва ютуқлари акс эттирилади.

 

▪️Пуллар саломатлик учун хавфсиз хомашёдан тайёрланиб, замонавий ҳимоя элементларига эга бўлади.

 

▪️Банклар аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳисобварақларидаги маблағлар доирасида нақд пулга бўлган талабини биринчи мурожаатдаёқ қондириши шарт.

 

▪️Банклар муомаладаги нақд пулларни номинал қиймати бўйича қабул қилиши керак.

 

▪️Банклар банкоматларни нақд пул билан таъминлаб, етишмовчиликнинг олдини олиши шарт.

 

▪️Марказий банк ва тижорат банклари пулларни бир номиналдан бошқасига бепул алмаштириб беради.

 

▪️Янги банкнот ва тангалар муомалага чиқишидан камида бир ҳафта олдин аҳоли хабардор қилинади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: