Маск Зеленскийни Starlink масаласида ёлғон гапиришда айблади

Маск Зеленскийни Starlink масаласида ёлғон гапиришда айблади

Илон Маск Украина президенти Владимир Зеленскийни Starlink ва Starshield тизимларини атайлаб аралаштириб, Украина армияси учун тижорий Starlink тармоғидан ҳужумкор ҳарбий операцияларда фойдаланишга уринаётганликда айблади.

— Маск Зеленскийнинг Starshield ишида чекловлар жорий этилгани ҳақидаги баёнотларини рад этиб, «Зеленский ҳар доим ҳам ҳақиқатни айтмайди», деди.
— Унинг таъкидлашича, Starlink — фуқаролик ва тижорий тизим, у ҳужумкор ҳарбий операциялар учун мўлжалланмаган.
— Starshield эса АҚШ ҳукумати назоратидаги алоҳида ҳарбий тизим бўлиб, ундан қандай фойдаланиш бўйича қарорларни АҚШ мудофаа идоралари қабул қилади.
— Маск ўзини хусусий шахс сифатида одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган ҳарбий қарорларни қабул қилишга мажбурлашларини истамаслигини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: