Аббосбек Файзуллаевнинг жароҳати ҳақида маълумот чиқди

Аббосбек Файзуллаевнинг жароҳати ҳақида маълумот чиқди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб, майдонни тарк этган этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилишича, терма жамоа тиббий штаби томонидан тезкорлик билан чуқурлаштирилган тиббий текширув ўтказилди. Текширув натижасига кўра, Файзуллаевнинг ўнг оёқ тўпиқ қисми шикастлангани маълум бўлди.

Айни пайтда футболчини имкон қадар тезроқ сафга қайтариш юзасидан терма жамоа ва клуб тиббий штаби ҳамкорликда барча зарур тиббий муолажаларни бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубидан терма жамоага таклиф этилган. 23 ёшли ҳужумкор футболчимиз жорий мавсум Туркия чемпионатида саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Аббосбек Файзуллаев 2023 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳимобланади. У халқаро миқёсда 40 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўққиз марта ишғол қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: