Ўзбекистон жаҳон кубоги учун ўта кучли таркибни эълон қилди

Ўзбекистон жаҳон кубоги учун ўта кучли таркибни эълон қилди

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган World Boxing жаҳон кубогининг финал босқичи учун таркибни эълон қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, мусобақада эркаклар терма жамоаси таркибига ўн нафар, аёллар жамоасига эса саккиз нафар спортчи киритилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон кубоги учун таркиби:

Эркаклар
50 кг: Шодиёржон Меликузиев
55 кг: Асилбек Жалилов
60 кг: Самандар Олимов
65 кг: Абдурахмон Махмуджонов
70 кг: Абдуллох Мадаминов
75 кг: Сафармурод Аллаберганов
80 кг: Жавоҳир Умматалиев
85 кг: Норбек Абдуллаев
90 кг: Акмалжон Исроилов
90 кг дан юқори: Жаҳонгир Зокиров.

Аёллар
48 кг: Фарзона Фозилова
51 кг: Феруза Казакова
54 кг: Нигина Уктамова
57 кг: Хуморабону Мамажонова
60 кг: Ситора Турдибекова
65 кг: Навбахор Хамидова
70 кг: Азиза Зокирова
80 кг: Рухшона Парпиева.

World Boxing жаҳон кубогининг 2026 йилги финал босқичи Ўзбекистон пойтахтида 26 ноябрдан 4 декабрга қадар ўтказилади. Мусобақада Қозоғистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши кутилмоқда, бироқ ушбу жамоанинг расмий таркиби ҳали эълон қилинмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: