Тошкентда 137 ва 197-сонли автобус йўналишлари узайтирилади
23 ноябрдан бошлаб ҳар икки йўналишдаги автобуслар «Янги Тошкент» бекатидан Энергетика вазирлиги кўчаси орқали «Н. Ганжавий педагогика университети» бекатигача қатнайди.
Транспорт вазирлиги хабар беришича, бу ўзгариш Янги Тошкент ҳудудидаги ОТМларга жамоат транспортида етиб бориш имкониятини кенгайтиради.
