Зеленский Олешки мисолида 15 та аҳоли пункти аҳолисини эвакуация қилишни таклиф қилди
Гап Россия ҳарбийлари томонидан босиб олинган Херсон ва Запорижжя вилоятлари ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳақида кетмоқда. Украина президентининг маълум қилишича, Киев ушбу рўйхатни АҚШ вакилларига топширди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, босиб олинган ҳудудлардаги аҳоли пунктларида қолаётган одамлар сони ва уларнинг аҳволи аниқлаштирилгани сари рўйхат янгиланиб борилади.
Аввалроқ Путин Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрида гуманитар амалиёт ўтказишни таклиф қилган эди.
