ФИФА футболдаги қоидабузарликлар ҳақида аноним хабар бериш хизматини ишга туширди

ФИФА футболдаги қоидабузарликлар ҳақида аноним хабар бериш хизматини ишга туширди

Янги тизим ФИФА ташкил этадиган мусобақаларда иштирок этадиган футболчилар ва ҳакамлар учун мўлжалланган. У орқали келишилган ўйинлар ташкил этилиши ёки мусобақалар ҳалоллигига путур етказувчи бошқа қоидабузарликлар ҳақида хабар бериш мумкин.

Мурожаатларни электрон почта, СМС ёки махсус онлайн шакл орқали юбориш мумкин. Барча маълумотлар тўғридан-тўғри ФИФАнинг спорт ҳалоллиги масалалари бўйича бўлимига келиб тушади.

ФИФАнинг спорт ҳалоллиги масалалари бўйича катта менежери Лиам Ричнинг таъкидлашича, янги хизмат футболчилар ва ҳакамларга шахсини ошкор қилмаган ҳолда эҳтимолий қоидабузарликлар ҳақида хавфсиз хабар бериш имконини беради.

Шунингдек, хизмат орқали футболчиларга ижтимоий тармоқларда нисбатан ҳақорат ва тазйиқ ҳолатлари ҳақида ҳам маълумот бериш мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: