Виржинияда 1978 йилдан бери кузатилмаган фожиа юз берди
АҚШнинг Виржиния штатида қизамиқ касаллиги оқибатида беш ёшли бола вафот этди. Бу ҳудудда 1978 йилдан буён мазкур касаллик билан боғлиқ қайд этилган илк ўлим ҳолати ҳисобланади.
Бу ҳақда Виржиния штати Соғлиқни сақлаш департаменти маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, боланинг вафоти штатда қизамиқ касаллиги кенг тарқалаётган бир пайтга тўғри келган.
Таъкидланишича, Виржинияда айни пайтда сўнгги 35 йил ичидаги энг йирик қизамиқ тарқалиши кузатилмоқда.
Соғлиқни сақлаш идораси беш ёшли боланинг айнан ушбу юқумли касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлаган.
