Туронбанк бошқарув раиси билан боғлиқ хабарлар юзасидан расмий баёнот берди
Туронбанк сўнгги кунларда банк бошқарув раиси Чори Мирзаев билан боғлиқ тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Банк матбуот хизмати хабарлар жамоатчиликда саволлар туғдириши мумкинлигини тушунишини билдирган.
Бироқ баёнотда бошқарув раиси қўлга олингани ҳақидаги хабарлар на тасдиқланган, на рад этилган.
Банк маълум қилишича, ҳозирда банкнинг фаолияти белгиланган тартибда давом этмоқда.
Хизмат кўрсатиш марказлари, офислар ва рақамли платформалар орқали мижозларга хизмат кўрсатишда давом этилмоқда.
Шунингдек, Туронбанк омонатчилар, мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолишини таъкидлаган.
