Ўзбекистонда 9,5 мингдан ортиқ газ баллонини талон-торож қилинди

Ўзбекистонда 9,5 мингдан ортиқ газ баллонини талон-торож қилинди

Ўзбекистонда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнида 409 та ноқонуний ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, куз-қиш мавсумида 145 минг хонадонга 70 кундан ортиқ вақт давомида суюлтирилган газ етказиб берилмаган. Ҳозирда ушбу хонадонлар газ билан тўлиқ таъминланган.

Газ тақсимотида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жараёнлар рақамли тизим орқали профилактика инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ҳам назорат қилинмоқда.

Шунга қарамай, назорат тизимини четлаб ўтиш билан боғлиқ 409 та ноқонуний ҳолат аниқланган. Ушбу ҳолатларда 9,5 мингдан ортиқ газ баллони ва улардаги 98,3 тонна суюлтирилган газни талон-торож қилишга уринилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан бир қатор мансабдор шахслар ва ишчи-хизматчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилган.

ИИВ фуқаролардан газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаган ёки уларни тарқатиш жараёнида талон-торож қилиш ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлган тақдирда Қўриқлаш департаментининг 1131 қисқа рақамига хабар беришни сўраган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: