Ўзбекистон энг кўп мол гўштини Ҳиндистондан импорт қилмоқда

Ўзбекистон энг кўп мол гўштини Ҳиндистондан импорт қилмоқда

 

МСҚ маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатга 12 та давлатдан 132 минг т мол гўшти олиб кирилган. Импорт қиймати $597,7 млнни ташкил этган.

 

Энг кўп гўшт Ҳиндистондан — 55,9 минг т, Беларусдан — 31,9 минг т ва Қозоғистондан — 31,7 минг т импорт қилинган.

 

Умумий импорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга ошган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: