Туркманистонда алкогол савдосига қатъий чекловлар жорий этилди
Туркманистонда алкогол маҳсулотларини сотишнинг янги қоидалари тасдиқланди. Ҳужжат 2026 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилган.
Янги тартибга кўра:
➖ cпиртли ичимликлар дўконларда фақат иш кунлари соат 10:00 дан 20:00 гача сотилади;
➖ дам олиш, байрам ва хотира кунларида чакана савдо тақиқланади;
➖ 21 ёшга тўлмаганларга алкогол сотиш мумкин эмас;
➖ алкогол маҳсулотларини реклама қилиш тақиқланади;
➖ интернет, автоматлар, уйга етказиб бериш ва автомашиналардан сотишга рухсат берилмайди.
Чекловлар ресторан, бар, кафе ва бож олинмайдиган дўконларга татбиқ этилмайди.
