Техникум ўқувчилари ҳам “Work and Travel” халқаро дастурида иштирок этади

Техникум ўқувчилари ҳам “Work and Travel” халқаро дастурида иштирок этади

Ҳукумат қарорига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларнинг ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқиётганларга ҳам “Work and Travel” дастури доирасида хорижий давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш имконияти яратилади.

Ҳужжатга мувофиқ:

➖ дастур доирасида

🇪🇺 Европа Иттифоқи давлатлари, 🇰🇷 Жанубий Корея, 🇯🇵 Япония, 🇬🇧 Буюк Британия, 🇺🇸 АҚШ, 🇨🇦 Канада, 🇦🇺 Австралия ва 🇳🇿Янги Зеландияда ишлаш ва саёҳат қилиш учун бориш-келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратиш тартиби жорий этилади;

➖ Миграция агентлиги томонидан ҳар йили 1 мартга қадар чет давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий иш берувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш чоралари кўрилади

Дўстларингизга ҳам юборинг: