Грузияда Туркия ва Исроил жамоалари ўйинида мухлислар ўртасида жанжал чиқди
Батумида Европа лигаси доирасида Туркиянинг «Бешиктош» ва Исроилнинг «Хапоэль» жамоалари ўртасидаги учрашув 26-дақиқада трибуналардаги тўқнашувлар сабаб тўхтатилди.
Полиция тартибсизликларни бартараф этиш учун кўз ёш оқизувчи газ қўллади. 40 дақиқадан кейин ўйин давом эттирилди.
