Исроил 70 минг нафар фаластинликнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклади

Исроил 70 минг нафар фаластинликнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклади

Исроил армияси босиб олинган Ғарбий соҳилнинг Ал-Халил шаҳри ғарбидаги фаластин қишлоқларини боғловчи йўлларга бешта темир дарвоза ўрнатди.
Маҳаллий муниципалитет раҳбари Аҳмад ар-Ражубнинг маълум қилишича, янги тўсиқлар қарийб 70 минг нафар фаластинликнинг эркин ҳаракатланишини чеклаган.

Шу билан бирга, Исроил ҳукумати ноқонуний исроиллик кўчманчиларнинг ҳаракатланиши учун қулайлик яратиш мақсадида айрим йўлларни қайта қурмоқда.

Жорий этилган чекловлар маҳаллий аҳолининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва яйловларга етиб боришини қийинлаштирмоқда. Бу ҳудудлар кўплаб оилаларнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, Исроил амалда фаластин қишлоқларини тўрт томондан ўраб олган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: