Россия “Циркон” гипертовушли ракеталари билан жиҳозланган биринчи атом сувости кемасига эга бўлди — Владимир Путин 

Россия “Циркон” гипертовушли ракеталари билан жиҳозланган биринчи атом сувости кемасига эга бўлди — Владимир Путин 

Россия президенти Владимир Путин иштирок этган маросимда янги “Перм” атом сувости кемаси Россия Ҳарбий-денгиз флоти таркибига қўшилди. Маълум қилинишича, ушбу сувости кемаси денгиз ва қуруқликдаги нишонларга зарба бера оладиган “Циркон” ракеталарининг биринчи штатдаги ташувчисига айланди.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, “Циркон” товуш тезлигидан 10 баравар юқори тезликда ҳаракатланади, унинг учиш масофаси эса 1000 км дан ортиқни ташкил этади.

«Синовларда “Циркон” гипертовушли ракеталари зарба бериш қудрати ва нишонга юқори аниқликда тегиши тасдиқланди” — дея таъкидлади Путин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: