Россияда қор бўрони ортидан 50 километрлик тирбандлик юзага келди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, узоқ масофага қатновчи юк машиналари ҳайдовчилари бир суткадан бери М-5 Урал трассасида тирбандликда қолмоқда.
Кучли қор ёғиши сабабли Челябинск вилоятининг Бошқирдистон ҳудуди билан чегарадош қисмда ҳаракат чекланди. Тирбандлик узайишда давом этмоқда.
