Трамп Путиндан Европа бўйлаб ҳарбий агрессияни тўхтатишни сўраганини айтди

Трамп Путиндан Европа бўйлаб ҳарбий агрессияни тўхтатишни сўраганини айтди

АҚШ президентининг фикрича , бу Россия ва Украина ўртасида тезроқ келишувга эришишга ёрдам беради.

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида бу масалани Хитойда Путин билан бўлган суҳбатлари чоғида узоқ муҳокама қилганини ёзди. «Бунинг эҳтимоли катта эканига ҳақиқатан ишонаман – ҳар ойда минглаб одамлар ўлдирилмоқда, бу ҚИРҒИНБАРОТ», деб ёзди Трамп.

Трамп Путиндан айнан қандай ҳаракатларни тўхтатишни сўраганига аниқлик киритмади. Reuters’нинг қайд этишича, «Европа бўйлаб ҳудудлар» ибораси Украинадаги жанг майдонидан ташқаридаги ҳудудларга ишора қилади. Шу ҳафтада NATO аъзоси Полша Россияни ўз ҳаво ҳудудини атайлаб бузишда айблаганди. Эстония эса яқинда содир этилган ўт қўйиш ҳодисасини Россия ҳарбий разведкаси билан боғлаган.

Бундан ташқари, Трамп Путин келишувга эришишни истаётганини яна бир бор таъкидлади. Бироқ унинг айтишича, бу келишув йўлидаги энг катта муаммо «бир-биридан қаттиқ нафратланадиган икки етакчида».

Дўстларингизга ҳам юборинг: