“Сунъий интеллект диктаторлари” ўзлари цивилизациянинг эҳтимолий якунига тайёргарлик кўраётган бир пайтда янги дунё тартибини яратмоқда — Der Spiegel
Нашр маълумотларига кўра, технология соҳаси миллиардерлари Илон Маск, Марк Цукерберг, Питер Тил ва Сэм Алтман ўз қўлларида сиёсат ҳамда демократия келажагига таъсир ўтказа оладиган улкан молиявий ва технологик ресурсларни жамлашган.
«Шу билан бирга, Цукерберг Гавайида ерости бункерини қурган, Алтман эса олтин, сув, дори-дармон ва ҳимоя воситаларини ғамлаб қўймоқда», дейилади хабарда.
Мақола муаллифларининг фикрича, сунъий интеллект яратувчиларининг ўзлари ҳам мазкур технология назоратдан чиқиб кетиши ва цивилизация мавжудлигига таҳдид солиши мумкинлигини истисно этишмаяпти.
