Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн долларлик маблағни маъқуллади.
Маблағлар хусусий секторни ривожлантириш, юқори маошли иш ўринларини яратиш, рақамли иқтисодиётни кенгайтириш, энергетика, ижтимоий ҳимоя ва яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, ислоҳотлар 2029–2031 йилларда 275 мингта қўшимча ва юқори ҳақ тўланадиган иш ўрнига тенг бандлик имкониятларини яратиши кутилмоқда.
