GTA 6 ўйинининг биринчи ҳафтадаги савдоси 4,7 миллиард долларга баҳоланди
Grand Theft Auto 6 видеоўйини сотувга чиқарилганидан кейинги биринчи ҳафтада тахминан 53 миллион нусхада сотилган. Ушбу савдодан тушган даромад эса 4,7 миллиард долларга етган.
Бу ҳақда Alinea Analytics таҳлил компанияси баҳоларида маълум қилинган.
Қайд этилишича, сотилган нусхаларнинг 75,7 фоизи PlayStation 5, 24,3 фоизи эса Xbox платформаси ҳиссасига тўғри келган. Бу Xbox учун тахминан 13 миллион нусхани ташкил этади. PlayStation 5 учун сотилган барча нусхаларнинг учдан бир қисми АҚШда харид қилинган.
Alinea Analytics баҳолашича, ўйиннинг биринчи ҳафтасида қарийб 7 миллион фойдаланувчи унда 50 соатдан ортиқ вақт ўтказган. Тахминан 250 минг нафар ўйинчи эса 100 соатдан кўпроқ вақт давомида ўйин ўйнаган.
