Перуда вертолёт ҳалокатга учради, ҳарбийлар ҳалок бўлди

Перуда вертолёт ҳалокатга учради, ҳарбийлар ҳалок бўлди

Перунинг Апуримак, Эне ва Мантаро дарёлари водийси (VRAEM) ҳудудида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Ҳалокатга учраган вертолётнинг Ми русумли экани маълум қилинган, бироқ унинг аниқ модели кўрсатилмаган.

Peru21 газетаси хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг беш нафари Перу Ҳарбий-ҳаво кучлари, уч нафари эса Қуруқлик қўшинлари ҳарбий хизматчилари бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, фақат вертолёт учувчиси тирик қолган. У Лима шаҳрига эвакуация қилинмоқда.

Вертолёт Аякучо минтақасининг Канайре туманида жойлашган Санабамба аҳоли пункти яқинида ҳарбий операцияни амалга ошираётган вақтда ҳалокатга учраган.

Қайд этилишича, ҳаво кемаси ҳарбий патрулни эвакуация қилиш операциясида иштирок этган.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: