Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Санода ҳусийлар объектларига зарба берди
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Яманнинг ҳусийлар ҳаракати — «Ансор Аллоҳ»га тегишли ишлаб чиқариш объектларига Санода ҳаво зарбалари берди.
Коалициянинг расмий вакили Турки ал-Молики зарбалар акс этган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Маълумотларга кўра, гап 26 ноябрь куни ўтказилган ҳарбий операция ҳақида бормоқда.
Видеолавҳаларда саноат мажмуаси ҳудудидаги бир нечта объектга зарба берилгани, шунингдек, кейинги портлашлар ва тутун кўтарилганини кўриш мумкин.
Етказилган зарар кўлами ва йўқ қилинган жангарилар сони ҳақида маълумот берилмаган.
