Франция ҳукумати намойишлар фонида пиротехникага чекловларни кучда қолдирди
Франция ҳукумати мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида айрим турдаги пиротехника воситаларини сотиш ва улардан фойдаланишга қўйилган тақиқни 12 декабрь кунини ҳам қўшган ҳолда узайтирди.
Le Monde нашрининг хабар беришича, мазкур чора намойишлар ва таълим муассасаларининг тўсиб қўйилиши чоғида жамоат тартибининг жиддий бузилишини олдини олишга қаратилган.
Дастлаб чекловлар 14 ноябрдан 27 ноябрга қадар амал қилган. Ўшанда ҳукумат 17 октябрдан буён ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томон пиротехника воситаларидан қарийб 6 минг марта ўқ узилганини маълум қилганди.
Франция расмийлари лицейлар ва уларнинг атрофида пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўпайганидан ҳам хавотир билдиришган.
