Нью-Йоркдаги отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Куинс туманида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди.
New York Post нашри полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, ҳодиса серқатнов чорраҳалардан бирида юз берган.
Отишма чоғида 21 ёшли йигит кўкрак қафасидан олган жароҳати оқибатида вафот этган. Жароҳатланган 24 ва 38 ёшли икки эркак шифохонага ётқизилган.
Полиция ходимлари воқеа жойида 18 ёшли гумонланувчини қўлга олишган.
