Россия мулки ёрдамида Украина учун катта ёрдам ажратилиши мумкин
Қўшма Штатлар G7 ҳамкорлари билан Украинага ёрдам бериш учун 50 миллиард долларгача маблағ ажратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди Bloomberg манбаларга таяниб.
Америка расмийларининг режасига кўра, маблағларнинг катта қисми Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадан йўналтирилади, уларнинг асосий қисми ЕИ мамлакатларида. АҚШ молия вазирлиги бу борадаги музокаралар фактини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларига кўра, ташаббус АҚШ етакчилик қилмоқчи бўлган давлатлар коалицияси томонидан маблағ жўнатишдан иборат. Америка томони июнь ойида G7 саммитида тегишли келишувни имзоламоқчи. Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, музокаралар бир неча ой давом этиши мумкин.