3D-принтер ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи масжид очилди
6 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 3Д-принтер ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи масжид очилди. Хитойнинг Guanli компанияси томонидан барпо этилган масжид энг янги тўртинчи авлод қурилиш технологиялари ёрдамида “чоп қилинди”. Бу ҳақда Albawaba нашри хабар бермоқда.
Саудия Арабистони матбуотининг хабар беришича, Жидда вилоятида Ал-Жавҳара лойиҳаси доирасида Ал-Азиз Шарбатли масжидининг тўлиқ қурилиши учун 6 ой сарфланган. Мажмуанинг умумий майдони 5600 квадрат метрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда БААнинг Дубай шаҳрида ҳам 600 намозхонга мўлжалланиб 2000 квадрат метр майдонга эга икки қаватли 3D-масжид қурилмоқда. Ушбу масжид қурилиши 2025 йилда якунланиши керак.