Байден ТикТок иловасини тақиқламоқчи
АҚШ президенти Жо Байден агар ҳужжат Конгресс томонидан тасдиқланса, мамлакатда ТикТокъни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини имзолашини айтди. Бу ҳақда zamon.uz ёзмоқда.
«Агар у қабул қилинса, мен уни имзолайман», деди давлат етакчиси.
Пайшанба куни ТикТок иловасига қарши кампания бошланди ва Конгресс уни бутунлай тақиқлашни режалаштираётганини маълум қилди.
НБС телеканали хабарига кўра, қонун лойиҳаси 7 март куни Энергетика ва савдо қўмитаси томонидан маъқулланган. АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси уни келаси ҳафта кўриб чиқиши кутилмоқда. Ҳужжат Байденнинг столига етиб боргунга қадар Сенат томонидан ҳам тасдиқланиши керак.