Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди
Айрим ватандошларимиз жиноий жавобгарликка тортилаётгани маълум бўлди.
Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган юртдошларимиз орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда.
Миграция агентлигининг хабар беришича, мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.