Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдум 20 октябрда бўлиши мумкин
Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича референдум 20 октябрда бўлиб ўтиши мумкин. Республика Конституциявий суди уни мамлакатнинг асосий қонунчилигига мувофиқ деб тан олди.
Бу ҳақда 16 апрель куни Молдова президенти Майя Санду маълум қилди.
«Конституциявий суд ЕИга қўшилиш бўйича референдум конституциявий ҳисобланади, у 20 октабрда ўтказилиши мумкин, деган қарорга келди», — деб ёзди Санду Facebook ижтимоий тармоғида.
Давлат раҳбари референдумда фуқароларга савол берилишини таъкидлади: Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши тарафдоримисиз?
Молдова халқининг тинчлиги ва фаровонлигини кафолатлаш учун республикага «бирдамлик, ҳар бир партия, жамоат ташкилоти, фуқаро иштироки» керак”, – деди у.
Унинг қўшимча қилишича, «Европа Молдоваси учун бирлашиш орқали биз умумий мақсадимизга – молдоваликлар кучли Европа давлатида тинчлик, қадр-қиммат ва эркинликда яшашга эришамиз».