Юк поездининг 7 та вагони йўлидан чиқиб кетди
Ҳодиса кеча, 18 май куни «Чирчиқ савдо барака» фирмасига тегишли бўлган шохобча темир йўлида содир бўлган.
Бунга вагонлардан юк тушириш вақтида, «BN Grain and Oil Group» МЧЖ ишчилари темир йўл қурилмасининг ишлаш технологиясига риоя қилинмагани сабаб бўлган.
Хабарда айтилишича, ходимлар қурилма ёрдамида вагонларни тортиб олишга уринганида унинг троси узилиб кетган ва вагонлар ҳаракатлана бошлаган.
Ишчилар вагонлар ҳаракатини тўхтатишга уринишган ва натижада иккита вагон ғилдираклари рельсдан бутунлай чиқиб кетган. Яна бештаси ён томонга ағдарилиб кетган.