Шуни бақириб айтиш шартмиди?! (видео)

Шуни бақириб айтиш шартмиди?! (видео)

Секин қулоққа айтмайсанми, энг биринчи бўлиб, ҳали «пропка»лар бўлмасидан  олиб келмайманми?! Ўзи бу йил деҳқонни йили келди. Тунов куни, пиёзни нархи ер билан битта бўлиб кетганди. Бугун қулупнайни нархи беш минг сўмга тушибди. Яна бир икки куни ўтсин, ана ундан кейин ўрик билан олмани нархини кўрасанлар. Керак бўлса, сал юмшоқроқ кулиб юборсанг ҳам бериб юбораверишади… Бир ярим литрлик сув олти минг… Битта музқаймоқ 10 000. Анави пишириқлар дўконига кирсанг, аниқ шилиниб чиқасан. Бу ёғи бензин, газ… Сабаби, уларга кўп харажат қилинадида. Шунга уларнинг нархлари бир озгигна баланд. Ҳа, бор йўғи бир озгина қиммат… Қулпнай бўлса… Эй-й, унга нима харажат кетади. Экасан, тиним билмай ишлайсан, эртани эрта, кечни кеч демай, кейин қурт қумрсқага қарши дори сепасан, суғорасан. Ўғит берасан… Кўраяпсанмси? Шуям харажат бўлибдими? Айниқса, сени ўзингни қўл меҳнатинг… Унга ҳеч нарса кетмайди… Ҳа-а, деҳқонима, деҳқоним. Бу кетишда аниқ косанг оқаради. Ёмон оқаради. Худди ҳеч қачон овқат солинмагандай оқаради!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: