Норвегия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди
Қарор 28 майдан кучга киради.
Politico нашрининг ёзишича, Дублин Фаластин давлатини тан олиш қарорини эълон қилишни Европанинг бошқа давлатлари мувофиқлаштирган. Ирландия Испания, Словения, Белгия, Норвегия ва Малта ҳукуматлари билан Фаластин давлатчилигини тан олиш масаласини муҳокама қилган.
Фаластин мустақиллигини БМТга аъзо 193 давлатнинг 143 таси, жумладан, Россия, Хитой ва Лотин Америкаси давлатлари тан олган. АҚШ ва Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари буни тан олмаган.
Испания ва Ирландия ҳам Фаластин давлатини бугун тан олиши кутилмоқда.