Божхоначилар салкам 2 миллиардлик «тилла» автобус тўхтатди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда яширин тақинчоқлар аниқланди.
Юртимизга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.