100 ёшли қариялар Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

100 ёшли қариялар Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Америкалик нуроний жуфтлик 100 ёшида турмуш қурган ҳолда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши кутилмоқда.

 

Филаделфияда яшовчи 100 ёшли Берни Литтман ва 102 ёшли Маржори Фитерман Гиннеснинг рекордлар китобига 100 ёшдан ошганда турмуш қурган жуфтлик сифатида кириш учун ариза берган. Уларнинг никоҳ маросими қариялар уйида бўлиб ўтган.

 

Литтманнинг аввалги никоҳи 65 йил давом этган. Рафиқаси вафотидан сўнг у қариялар уйига жойлашган ва у ерда Фитерман билан танишган. Фитерман ҳам 60 йил бирга яшаган турмуш ўртоғидан айрилган.

 

Айтишларича, ушбу жуфтлик ўртасидаги самимий муносабатлар тўққиз йил олдин бошланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: