Мбаппе Рамосга қўшни бўлди
Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Мадридда кўчмас мулк сотиб олди.
Франциялик футболчи Мадриднинг Ла Моралеха туманида 18 миллион еврога қаср сотиб олди. Савдо далолатномаси сешанба куни имзоланган.
Қайд этилишича, Мбаппе танлаган ҳудуд “Реал” базасидан атиги 5 дақиқалик масофада жойлашган. Мбаппенинг янги уйи ёнида актёр Ричард Гирнинг ҳовлиси, рўпарасида эса Серхио Рамоснинг иморати жойлашган. Испаниялик футболчи Мадридга келганида, шу бинода тунайди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ПСЖдан кетишини май ойида эълон қилган эди. Унинг «Реал»га ўтиш арафасида экани хабар қилинганди, бироқ томонлар буни ҳали расман эълон қилмаган.