Эй-й, шуниям расво қилибсанлар!.. (видео)
Бир грамм ҳам романтика йўқ. Йигит бечора-ку, ҳаммасини жой-жойига қўйган. Қиз эса… Қизнинг қилиғига қаранг. Қўлда телефон… Энди бутун таниш-билишларига мақтанади. Лекин ўзининг энг лаззатли дамларини бой бериш эвазига. Барака топгур телефонга олишга бало борми?! Сенинг телефонингга туширгандан кўра, телефонингнинг хотирасида қолгандан кўра, хотирангда қолиши минг марта гўзал, жозибадор!.. Хотира бундай лаҳзаларни авайлаб асрайди. Хотира бундай лаҳзани ҳаммадан қизғанади… Ҳеч ким қандай бўлганлигини сенинг хотирангдагидай билмайди, билолмайди. Гарчи ипидан игнасигача гапириб берсанг ҳам. Чунки одам ҳеч қачон бир хил тасаввур қилолмайди… Энди эса бошқалар маза қилиб кўришади. Сен эса ўша мазани ололмайсан. Минг ҳаракат қилсанг ҳам!.. Йигит шўрлик ҳам ғалати бўлиб қолган бўлса керак!..