Ҳурмуз бўғозида кема ёнаётгани маълум қилинди
Ҳурмуз бўғозида Уммоннинг Хасаб шаҳри соҳилларидан 9 денгиз мили шимолда кема билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Кема капитани ёнғин чиққанини маълум қилган. Бу ҳақда Британия денгиз савдо операциялари ташкилоти (УКМТО) хабар берди.
«Тасним» агентлиги маълумотига кўра, ҳозирча кема экипажининг аҳволи, етказилган зарар миқдори ва ҳодисанинг атроф-муҳитга таъсири ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Ҳодисанинг сабаблари ва ёнғинни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам ҳозирча қўшимча тафсилотлар йўқ.
