Россияда 63 ёшли эркак чақмоқ уриб вафот этди
Москвада соябон билан кўчада юрган 63 ёшли эркакни яшин урди. У воқеа жойида вафот этган. Хабар берилишича, Москва яқинидаги Балашиха шаҳрида соябон билан ўтиб кетаётган пенционерни яшин урган. Оқибатда, у вафот этган. Маълумотларга кўра, ҳолат соат 19:00 атрофида содир бўлган. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.
«1961 йилда туғилган эркакни чақмоқ урди. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган, бироқ реанимация ҳаракатлари ёрдам бермаган. Суд-тиббиёт экспертлари жасадни кўздан кечирмоқда. Эркакнинг соябонига яшин урилгани аниқланди», — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, эркакнинг танасида куйишлар ва электр излари топилган. Фавқулодда ҳодиса жойида мутахассислар ишламоқда. Текширув ишлари олиб борилаётганини Москва вилояти Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси маълум қилди.