Туркия НАТОнинг Россиянинг Украина билан урушида иштирок этишига қарши
Анқара НАТОнинг Россиянинг Украина билан урушига аралашишини истамайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан НАТОнинг Прагадаги саммитида маълум қилди, дея хабар беради Туркия газетаси.
«Биз Туркия сифатида Украинага ёрдам беришнинг давом этишини қўллаб-қувватлаймиз. Лекин НАТОнинг Россия-Украина урушининг бир қисми бўлишини истамаймиз. Биз НАТО давлатлари ўртасида мувозанатни сақлаши керак, деб ҳисоблаймиз», — таъкидлади дипломат.
Шу билан бирга, Фиданга кўра, Туркия Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлайди.