АҚШ Украинага HIMARS ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди

АҚШ Украинага HIMARS ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди

АҚШ Украинанинг Харков вилоятига туташ Россия ҳудудига зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат беради, деб хабар қилмоқда Wall Street Journal Оқ Уй расмийларга таяниб.

 

“АҚШ украиналикларга Харков вилоятида фойдаланишга рухсат берадиган қуролларга GMLRS, HIMARS мобил реактив тизимлари ва артиллерия киради”, – дейилади мақолада.

 

НАТОнинг аксарият аъзолари Украинага етказиб берилган қуроллардан фақат Укриана ҳудудида фойдаланиш тарафдори.

Дўстларингизга ҳам юборинг: