Байден Исроил ва ҲАМАС ўртасида янги келишувни эълон қилди

Байден Исроил ва ҲАМАС ўртасида янги келишувни эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Исроил Қатар воситачилари орқали гаровга олинганларни озод қилиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича Хамас террор ташкилотига янги таклифни етказган.

Унинг сўзларига кўра, режа уч босқични ўз ичига олади. Олти ҳафта давом этадиган биринчи босқичда жанговар ҳаракатлар тўлиқ тўхтатилади, Исроил қўшинлари Ғазо секторининг аҳоли пунктларидан олиб чиқилади, аёллар ва ярадор исроиллик гаровга олинганлар бир неча юз фаластинлик террорчиларга алмаштирилади.

Иккинчи босқичда барча гаровга олинганлар озод қилинади ва Исроил армияси Ғазо секторини бутунлай тарк этади.

Учинчи босқичда Ғазо секторини реконструкция қилиш ишлари олиб борилиб, Хамас ўлган гаровга олинганларнинг қолдиқларини Исроилга топширади.

Байденнинг айтишича, Ҳамас саккиз ой ичида мағлуб бўлган ва энди 7 октябрдаги ҳужум каби ҳужумни амалга оширишга қодир эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: