Исроиллик сиёсатчилар Ғазодаги қирғинни тўхтатишни истамаяпти ва Нетаняхуга таҳдид қилмоқда

Исроиллик сиёсатчилар Ғазодаги қирғинни тўхтатишни истамаяпти ва Нетаняхуга таҳдид қилмоқда

Исроиллик айрим сиёсатчилар Нетаняҳуга ҳукуматни тарқатиш билан таҳдид қилди.

 

Исроилнинг ўта ўнг кайфиятдаги миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бецалел Смотрич бош вазир Бинямин Нетаняҳуга АҚШ томонидан илгари сурилаётган тинчлик келишуви қабул қилинса, ҳукуматни тарк этиш билан таҳдид қилишди.

 

«Бундай келишувга рози бўлиш мутлақ ғалаба эмас, балки мутлақ мағлубиятдир. Биз ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилмасдан туриб, урушнинг тугашига йўл қўймаймиз», – дея таъкидлади Бен-Гвир.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, унинг партияси келишув қабул қилингандан кейин ҳукуматни тарқатиб юборади.

 

Смотрич эса келишув қабул қилинган тақдирда ҳукуматни тарк этиш қарори ҳақида Нетаняҳуни хабардор қилганини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: