Америка ҳарбийлари Тожикистонда қўшма машғулотлар ўтказди

Америка ҳарбийлари Тожикистонда қўшма машғулотлар ўтказди

Виржиния миллий гвардияси муҳандислик баталони аскарлари Тожикистоннинг Ромит шаҳрида тожик аскарлари билан тоғли шароитда машғулот ўтказди. Америкалик қўриқчилар ҳарбий хизматчиларни тоғ уруши, ҳарбий тиббий ёрдам ва бошқаларга ўргатган.

 

Виржиния миллий гвардияси 2003 йилдан буён тожик ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу машқлар сўнгги уч йил ичида учинчиси бўлди.

 

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад терроризм ва экстремизмга қарши курашда самарадорликни ошириш, фавқулодда вазиятлар стсенарийларини қўллаш, ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва миллий суверенитетни ҳимоя қилиш соҳасида умумий қадриятлар алмашишдан иборат.

Дўстларингизга ҳам юборинг: